вторник, 28 апреля 2020 г.

Китоблар ҳақида фактлар


* Адабиётшуносларларнинг ҳисоблаб чиқишича, Шекспир асарларида “севги” сўзи 2259 марта тилга олинади, “нафрат” эса атиги – 229 марта.
* Дунёда энг кўп ўқиладиган китоблар рўйхатида учинчи ўринни “Узуклар ҳукмдори” эгаллаб турибди.
* Бастилияда фақат одамлар тутқун бўлмаган. Бир марта қамоққа Дидро ва Д`Аламбер тузган машҳур Француз энциклопедияси қамалган. Китобни дин ва жамоатчилик ахлоқига зиён етказишда айблашган.

* Дунёдаги энг катта луғат 1854 йилда Якоб ва Вильгельм Гриммлар томонидан бошланган Deutsches Wortetbuch ҳисобланади. Луғат 1971 йилда тузиб тугатилган. Луғат жами 34519 саҳифалар иборат бўлиб, 33 жилдда босилган. Бугунги кунда китоб 5425 марка туради.
* Инглиз тилининг энг катта луғати – 20 томли The Oxford English Dictionary бўлиб, у жами 21728 саҳифадан иборат.
* Гугл бутун дунёдаги барча бадиий, публицистик ва илмий асарларни ҳисоблаб чиқди. Дунёдаги жами китоблар сони 129 864 880га тенг экани маълум бўлди.
* Дунёдаги энг ноодатий китоблардан бири – бу Дантенинг руҳоний Габриэл Челани томонидан 80га 60 смли қоғозга ёзилган “Илоҳий комедия”сидир. Шеърларнинг ҳаммасини оддий кўз билан ўқиш, бироз масофадан қараганда эса, Италиянинг рангдор харитасини кўриш мумкин. Бу ишга Челани тўрт йил вақтини сарфлаган.
* Дунёдаги энг кўп қалам ҳақларидан бири Рим ператори Марк Аврелийнинг шоир Оппианга тўлаган ҳақидир. Шоир балиқ ови ва ов ҳақидаги икки достонининг ҳар бир мисраси учун биттадан олтин танга олган. Икки достондаги умумий мисралар 20 мингта бўлган.
* Дунёдаги энг қиммат китоблардан бири Леонардо да Винчининг “Лестер кодекси” асари саналади. Бу илмий асар “сув, ер ва самовий жисмлар”га бағишланган бўлиб, уни ўқиш учун кўзгу керак бўлади. Айни пайтда “Лестер кодекси” эгаси Билл Гейтс бўлиб, у китобни йигирма тўрт миллион долларга сотиб олган.
* Ҳозирги пайтда энг қиммат китоб француз Жозеф Форе нашр қилдирган ноёб “Апокалипсис”дир. Китоб 100 миллион эски франкка баҳоланган. У Париждаги замонавий санъат музейида кўргазмага қўйилган.
* “Тиббиёт санъатининг ягона ва чуқур сирлари” – бу голланд доктори Герман Бурхавенинг 1738 йилда вафот этганидан сўнг буюмлари орасида топилган, ҳажми 100 бетли муҳрланган китобнинг номи. Китоб кимошди савдода 10 минг долларга сотилган. Муҳр очилгандан сўнг китоб бетлари тоза эканлиги маълум бўлди. Фақат титул варағида “Бошингни совуқда, оёғингни иссиқда тут, шунда энг яхши шифокорни фақирга айлантирасан”, деб ёзилганди.
* Тадқиқотлардан маълум бўлишича, 4-6 ёш – болани ўқишга ўргатиш учун энг қулай ёш. 6-7 ёшдан сўнг ўқишни ўргатиш қийинроқ бўлади.
* Одамлар мутолаага ҳафтасига ўртача 6,5 соат вақтларини сарфлашади.
* Йель университети тадқиқотлари натижаларига кўра, учинчи синфда ёмон ўқийдиган ўқувчиларнинг 75%и ўрта мактабда ҳам шундай бўлиб қолади.
* Панжари ортида ёзилган ёки ғояси туғилган асарлар орасида Мигель де Сервантеснинг “Дон Кихот”, Жон Баньяннинг “Пилигримнинг саёҳати”, Оскар Уайлднинг “Қамоқхона истиғфори”, Николо Макиавеллининг “Ҳукмдор” асарлари бор. 
КОМИЛА тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий