- Иссиқда оддий газланмаган минерал сув ичган маъқул.
- Иссиқ кунда қаҳва ичманг. У юрак-томир тизимига таъсир кўрсатади ва организмдан суюқликни чиқариб юборади.
- Чанқоқни иссиқ қора, кўк ва гиёҳли чой яхши қондиради. Кўп-кўп суюқлик ичинг.
- Ширин газли ичимликларни ичманг (кофеин ва газли ширин ичимликларни унутган маъқул). Баттар чанқайсиз.
- Кондиционердан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг. Ташқари (кўчада)даги ҳаво билан ичкаридаги ҳаво ҳароратининг фарқи 10 даражадан ошмагани маъқул. Кескин ҳарорат ўзгаришлари сурункали ринит ва фарингитдан азият чекадиган одамларга тўғри келмайди.
- Асабийлашманг. Бу қон босимини кўтариб, аритмияни чақиради.
- Аёллар иссиқда тонал крем ва упадан фойдаланмагани яхши. Бу тешикларни беркитиб қўяди, оқибатда тери нафас олмайди.
- Табиий матодан тикилган, оч рангли кийимлар кийинг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий