Эркакларни
асранг, аёллар!
(қўшиқдан)
Шарофатхон “мол”га тўла иккита
катта-катта сумкасини ерга қўяркан, оғир “уф” тортиб, бир оёғи синаман-синаман
деб турган стулга тап этиб ўтириб олди.
— Шунақа
чарчадим, — деди чапиллатиб сақич чайнаркан. — Оёқларим синиб кетай деяпти.