Бир куни
авлиё саройга кириб, дам олиш учун ўтирди. Бироз вақт ўтгач, ёнидан қирол ўтиб
қолди. Чақирилмаган меҳмонни кўриб, сўради:
— Қаерда
ўтирганингни биласанми?
— Мен
саёҳатчилар меҳмонхонасида дам оляпман, — деб жавоб берди авлиё.
Қиролнинг
жаҳли чиқиб бақириб юборди:
— Оддий
меҳмонхонани қиролнинг саройидан фарқлай олмайсанми?
Авлиё
қиролдан саройда ундан аввал ким яшаганини сўради.
— Отам
яшаган, унгача эса — бувам, менинг ўғлим — шаҳзода ҳам мендан сўнг шу саройда
яшайди.
— Ундай бўлса, бу саёҳатчилар учун меҳмонхона
бўлмай, нима? — деди авлиё.
Комментариев нет:
Отправить комментарий