четверг, 30 апреля 2015 г.

Изаура қўшиғи



(“Канизак Изаура” романидан)

Болаликдан эрксиз ўсдим,
Нафас олмай бемалол:
Худди лаънати далага
Сочилган уруғмисол.


Кўз ёш тўкаман доим —
Бахтсизлик эрур бу ҳол.
Кишанланган қўлларим
Қучолмайди ҳеч кимни.
Кўзларим, сўзларим ҳам
Айтолмайди севгимни...
Юрак азоб чекади,
Изтироб ер ичимни.
Ўтлоқлар ҳавосида
Гуллар ифори бордир,
Ўрмон қушин овози
Шамол айтган алёрдир.
Аммо тутқун асира
Қўшиғи ҳасрат, зордир.
Жим бўл, бечора чўри,
Барча нолишинг гуноҳ.
Дардли бу қўшиғинг-чи,
Кўксингдан отилган оҳ.
Ҳеч нима сеникимас,
На қалбинг, на ҳаётинг.
Комила Носирова таржимаси.

1 комментарий: