Сўзларингиз дардларимнинг давосими?
Ёки нурсиз ҳаётимнинг маъносими?
Юрагимда ишқ гулини ундирдингиз,
Бу гулларнинг энг хушбўйи, аълосими?
Ёки нурсиз ҳаётимнинг маъносими?
Юрагимда ишқ гулини ундирдингиз,
Бу гулларнинг энг хушбўйи, аълосими?
Кўнглингизга ёқармикин изҳорларим,
Минг уялиб, сўнг айтилган иқрорларим?
Борингизга шукур дейман ҳар дақиқа,
Сизни дея чертилмоқда дил торларим.
Хаёлларим меҳробида сиз ўзингиз,
Ҳаётимнинг китобида сиз ўзингиз.
Сизни дея урар энди ҳар он юрак,
Кўнгилнинг дард-азобида сиз ўзингиз.
Чорлаганда, келмайсиз бир қошимга сиз,
Сизни дея урар энди ҳар он юрак,
Кўнгилнинг дард-азобида сиз ўзингиз.
Чорлаганда, келмайсиз бир қошимга сиз,
Ачинмайсиз кўзимдаги ёшимга сиз.
Мен барибир сизни дейман, сизни фақат,
Оғир савдо солаверманг бошимга сиз.
Сўзларингиз дардларимнинг давосими?
Мен барибир сизни дейман, сизни фақат,
Оғир савдо солаверманг бошимга сиз.
Сўзларингиз дардларимнинг давосими?
Маъносиз шу ҳаётимнинг маъносими?
Сизга бўлган муҳаббатим беадоғдир,
Ёки бу дард юрагимнинг хатосими?
Сизга бўлган муҳаббатим беадоғдир,
Ёки бу дард юрагимнинг хатосими?
Комментариев нет:
Отправить комментарий