среда, 15 апреля 2015 г.

“Поллианна”ни ўқиб...

Интернетда болалар учун қизиқроқ фильмлар рўйхатини кўрганимда, кейин бошқа, ҳаётга ижобий қарашга ундайдиган фильмлар рўйхатида ҳам кўзим тушганида, “Поллианна” деган фильмни кўриш истаги туғилди. Фильмни топиб, кўрдим. Жуда яхши фильм, албатта. Фақат болалар учун эмас. Катталар учун ҳам. Кейинроқ бу фильм Элинор Портернинг шу номли асари асосида суратга олинганини билиб, асарни қидириб топдим. Ўқиб чиқдим.
Очиғи, китоб барибир китоб-да, фильмда қаҳрамонларнинг ҳамма ҳис-туйғулари, ўйу фикрларини кўрсатиш қийин. Китобни ўқиганингизда эса, қаҳрамонларнинг дунёсига киргандек, уларнинг ёнида юргандек бўласиз. Ҳатто уларнинг дарди билан яшай бошлайсиз. “Поллианна” ўқувчида шундай кайфият уйғота оладиган асар. Ахир бу болаларга мўлжалланган китоб-ку, деб ўйласангиз, янглишасиз. Болалар дунёсида катталар жуда кўп нарсани ўрганишлари мумкин. “Поллианна” қаҳрамони одамларга шундай ҳаётий сабоқ бериши мумкинки... Ҳар қалай, мен ундан бир нималарни ўргангандай бўлдим. Юзини сепкил босган бу қизчага, унинг беғубор дунёсига ҳавасим келди...

Комментариев нет:

Отправить комментарий