Йиллар
мени айирди сиздан,
Йиллар дилга
солди қировларю.
Безор
бўлган эканми биздан,
Ўртамизга
тушди бировлар.
Муҳаббатдан
сўзламай қўйдик.
Ҳис-туйғулар
қолмади омон,
Биз
висолни изламай қўйдик.
Йиллар
ўтди, музлади юрак,
Қайғуларни
қувлади тўфон.
Ёр
бўлмади бизга келажак,
Фақатгина
ёр бўлди армон.
(с) Комила НОСИРОВА
2003
й.
Комментариев нет:
Отправить комментарий