Одатда, ижтимоий тармоқларда нотаниш одамлардан личкадан келган хабарларни ўқимайман.
“Салом”, “Қалайсиз?” қабилидаги хабарларга жавоб бергим йўқ, тўғриси. Яқинда
шундай хабарларни ўчираётгандим, бир одамнинг ёзгани эътиборимни тортди. У
менинг бундан 13 йил аввал “Ҳордиқ” газетасида босилган ҳикоямни ўқиган ва
эслаб қолган экан.
Жуда хурсанд бўлдим: ҳар қалай, бари бесамар эмас,
шекилли... Бари бесамар эмас, деб ўйлагим келади. Одамлар ёзганларинг орасида биттагина ҳикоянгни, биттагина шеърингни ёки мақолангни эслаб қолса, шундан ўзига нимадир олса, ниманидир ҳис қилса, демак, ҳаракатлар беҳуда эмас. Демак, ёзишни давом эттириш керак. Ўзимни шунга ишонтиришни истайман. Акс ҳолда, шунча йиллик меҳнат... Билмадим, билмадим...
Комментариев нет:
Отправить комментарий