вторник, 15 ноября 2016 г.

Нега қойил қоласиз?

“Сизга қойил қолдим!” дейишди менга. Нега? Ўзимда куч топа олибман. Ташқаридан шундай кўринибман-да. Унда мен ҳам ўзимга қойил қоламан)) Аслида-чи? Чиндан ҳам ўзимда куч топа олдимми? Ботиним ва зоҳирим бирдекми? Кўнгилдан нималар кечмоқда? Ҳатто ёзишгача-да куч йўқ, аслида. Умуман олганда, ҳамма нарсани, ҳамма ҳиссиётларни қоғозга тўкишнинг имкони йўқ.
Ҳамма ҳиссиётларни ҳам номлаб бўлмайди. Номсиз ҳиссиётлар бўлади. Уларга аниқ бир ном, аниқ бир таъриф бериш маҳол. Ҳатто қоғоз билан ҳам бўлишолмайдиган ҳис-туйғуларингни бировга ҳеч қачон айтмайсан, айтолмайсан, тушунтириб беролмайсан. Эҳтимол, бу ҳиссиётларни кўнгилдан ўчириб ташлаш тўғри бўлар. Яна безовта қилмаслиги учун кўнгилни... 

Комментариев нет:

Отправить комментарий