вторник, 29 ноября 2016 г.

Яхши кўрмайман

Энди йўлингизга чиқиб турмайман,
Ёнингизда соямисол юрмайман.
Айтган розларимнинг ҳаммаси ёлғон,
Мен сизни...
Мен сизни яхши кўрмайман.



Термулмайди энди сизга кўзларим,
Сизга аталмайди ширин сўзларим.
Кўчангизда қолмас оёқ изларим,
Мен сизни...
Мен сизни яхши кўрмайман.

Сизга изҳорларим қилмади ҳеч кор,
Раво кўрганингиз бўлди-ку озор.
Мен ҳам ўзни ҳадеб қилолмайман хор,
Мен сизни...
Мен сизни яхши кўрмайман.

Кўнгилнинг тубида яшар шу истак,
Сизни унутмоқни истайди юрак.
Унга шу истакнинг рўёби керак —
Мен сизни...
Мен сизни яхши кўрмайман.
© Комила НОСИРОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий