пятница, 2 декабря 2016 г.

Фурсатингиз — олтинингиз

Фурсатингиз, яъни вақтингиз, Эркин Воҳидов айтганидек, олтин эканлигини ҳеч ўйлайсизми? Мен кўп ўйлайман. Ҳар куни ишдан келиб, телевизорнинг тагидан кетолмайдиган, телефонидан бошини кўтаролмайдиган, умрини гап-гаштаклару базмларга, “ўтиришлар”га, интернет сайтларини тинмай “кезишга” сарф этадиганлар ҳам бу ўйлармикин?
Ишга, ўқишга вақтини ўтказиш учунгина борадиганлар, умрнинг инсонга нега берилгани ҳақида озроқ бўлса-да мушоҳада юритмайдиганлар бу ҳақда бош қотирармикин? Менимча, ундай одамлар бу ҳақда сира ҳам ўйлашмайди. Агар ўйлашганда, вақтларини бекор кетказмай, фойдали ишларга сарф этган бўлишарди. Олтинларини беҳуда сочишмайди.
Фурсат — олтин,
Сен кўкрак кериб,
Олтинингни сочиб борасан, — деб ёзган эдилар севимли шоиримиз.
Олтинимизни сочишдан аввал ўйлаб кўрайлик: эртага бу фурсатни топа олмаймиз-ку, унинг қадрига етайлик! Бошқалар учун эмас, энг аввало ўзимиз учун.
(с) Комила НОСИРОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий