Йигит ширин
ҳаёт ҳақида орзу қиларди. Уни қуршаб турган нарсаларнинг ҳеч бири кўнглига
ёқмасди. “Нега баъзиларда ҳамма нарса бору, баъзиларда ҳеч нима йўқ? — ўйларди
у. — Агар гўзал хотиним, катта уйим, кўп пулим бўлса, бахтиёр бўлардим...”
Бир куни
у сеҳргарни учратди.
— Мен
орзуларингни эшитдим, сенга ёрдам бермоқчиман, — деди сеҳргар. — Нимани
хоҳлашингни айт, муҳайё қиламан.
— Шундай
бўлиши мумкинми? Истаган нарсамни муҳайё қиласанми? Эвазига нимадир сўрасанг керак?
— Менга
ҳеч нарса керак эмас, — дея жавоб берди сеҳргар. — Шунчаки сен кўпдан бери
сўраяпсан, ўзингга нима кераклигини аниқ билсанг керак дб ўйладим. Сўрасанг
бўлди.
— Жуда
соз!!! — хурсанд бўлиб кетди йигит. — Демак, бундай: менга гўзал хотин керак,
қўли ширин бўлсин. Кейин катта уй ва жуда кўп пул керак.
— Майди,
— деди сеҳргар. — Эртага уйғонганингда ҳаммаси бўлади.
Сеҳргар
айтгандек бўлди. Йигит эртасига катта ва ҳашаматли уйда уйғонди, уни гўзал аёл
қарши олди. Бу хотини эди. Нонушта тайёр экан. Ҳаммаси жуда зўр эди. Банкдаги
ҳисоб рақамидаги пуллар қанча сарфласа ҳам, кўпайиб бораверарди. У бунга
ишонолмас, ҳайратда эди.
Кунлар,
ойлар ўтди, ҳаммаси аввалгидек эди... “Ҳамма нарсам бўлса, яна нима хоҳлашим
мумкин?” — сўрарди эркак ўзидан ва сеҳргарни чақирди.
— Менинг
ҳамма нарсам бор, лекин нега бахтли эмасман?
— Мен
тилагингни бажардим. Бор нарсангдан роҳатлан, — деди сеҳргар.
—
Роҳатланолмаяпман. Шунча истаган нарсам менга завқ бағишламаяпти... Нега
ундай?
— Сен
катта уй хоҳладинг, лекин саранжом-саришталик ҳақида гапирманг. Сен гўзал
рафиқани сўрадинг, лекин меҳр-муҳаббат ҳақида оғиз очмадинг. Сен кўп сўрадинг,
лекин улардан қувонч, яхшилик келишини сўрамадинг! — деди сеҳргар.
Йигит
қувониб кетди:
— Ҳа,
тушундим! Унда менга буларнинг барини бер.
— Агар
тушунган бўлсанг, буларни ўз қўлинг билан ярат! — дея жавоб берди сеҳргар ва
ғойиб бўлди.
Йигит эски жойида пулсиз, хотинсиз уйғонди. Энди у
нима хоҳлаётганини аниқ биларди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий