четверг, 30 марта 2017 г.

Бахтиёр инсон бўлишни истасанг (фикрлар)



* Бахтиёр инсон бўлишни истасанг, хотирангни ковлаштирма.
* Ишонинг, токи онангиз бор экан, сиз бахтлисиз. Дунёнинг ҳеч бир хазинаси, ҳеч қандай ҳашамат ва ҳеч бир инсон унинг ўрнини босолмайди.
* Фикрлар - яхши кайфиятингиз сабабчиси. Кайфиятингиз яхши бўлишини истасангиз, энг аввало фикрларингизни "тозалаб" олинг.
* Ўч олишнинг хотирадан ўчириб ташлашдан яхшироқ йўли йўқ.

вторник, 14 марта 2017 г.

Сўкмай гапиришнинг иложи йўқми?



Одамлар, айниқса, эркаклар, ўсмирлару йигитларнинг ўзаро гапларини эшитиб, беихтиёр хижолат тортасиз. Чунки айримлар эшитганда юз қизарадиган гапларни ҳуда-беҳуда қўллаб, ҳар иккита сўзнинг орасида ишлатади. Бундай гапларни гапириш тугул эшитишга ҳам уялади одам. Аммо негадир ўша гапираётганларнинг кўзларида уят-пуятдан асар кўринмайди. Ваҳоланки, сўзлашиш одобидан бохабар ахлоқли одамлар бундай хунук қилиқларни ўзларига ҳеч қачон муносиб кўрмайдилар.