четверг, 30 марта 2017 г.

Бахтиёр инсон бўлишни истасанг (фикрлар)



* Бахтиёр инсон бўлишни истасанг, хотирангни ковлаштирма.
* Ишонинг, токи онангиз бор экан, сиз бахтлисиз. Дунёнинг ҳеч бир хазинаси, ҳеч қандай ҳашамат ва ҳеч бир инсон унинг ўрнини босолмайди.
* Фикрлар - яхши кайфиятингиз сабабчиси. Кайфиятингиз яхши бўлишини истасангиз, энг аввало фикрларингизни "тозалаб" олинг.
* Ўч олишнинг хотирадан ўчириб ташлашдан яхшироқ йўли йўқ.

(с) Януш Леон Вишневский
* Қалбни пок тутиш, уни парвариш қилиш, мусаффо руҳ ва доно ақл билан бойитиб боргандагина инсон вужудида, табиатида, ҳаёт тарзи ва воқеликка муносабатида бутунлик, уйғунлик, комиллик вужудга келади.
(с) Тилаб Маҳмудов, “Комиллик асрорлари”.
* Бир умрга чўзгинг келадиган дамлар, доим кўришни истайдиган одамларинг бўлади. Уларни қадрла.
* Инсон руҳи (дили, қалби) мисоли темирдир. Уни тоблаш ёки занглатиб қўйиш мумкин. Руҳнинг тобланиши илҳом келтиради, занглаши эса кўнгилни айнитади. Дилини тоблаб, ақлини чархлаган одамларгагина маънавият эшиклари очилади. Наинки инсон хаёллари, орзу-умидлари ҳам аввал дил бағрида туғилиб, тасаввур беланчагида улғайиб, сўнгра ақл паноҳида кучга тўлади.
(с) Тилаб Маҳмудов, “Комиллик асрорлари”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий