пятница, 5 января 2018 г.

Ҳаётингизни нималарсиз тасаввур қилолмайсиз?



Ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган жуда кўп нарсалар бор, баъзан бизга уларсиз яшаб бўлмайдигандек туюлади. Кимдир телефонидан ажрала олмайди, бошқа биров эса телевизор кўрмаса зерикиб қолади.
Гулнора АБДИЕВА, шифокор: — Тўғри, кундалик турмушимизда ишлатадиган жуда зарур буюмлар бор, бироқ уларнинг ҳеч бири ҳаётимиз мазмунига айланмаган, менимча. Гарчи бироз қийин бўлса-да, ўша нарсаларсиз ҳам ҳаётимиз давом этаверади деб ўйлайман.

Аёлларга телефон нимага керак?



Телефон – ҳеч шубҳасиз, алоқа воситаси. Уяли телефоннинг алоқа қилишдан бошқа яна қатор имкониятлари борлиги ҳам эътирофга лойиқ. Суратга, видеога олиш, қўшиқ, радио эшитиш, Интернетга кириш... Хуллас, имкониятлар анчагина. Бироқ у барибир энг аввало алоқа воситаси ҳисобланади. Аммо уяли телефондан ҳар доим ҳам ана шу мақсадда, қўшимча имкониятлари учунгина фойдаланишяптимикин? Масалан, аёллар, қизлар учун телефон қандай хизмат қиляпти?