Ҳаётимизнинг
ажралмас қисмига айланган жуда кўп нарсалар бор, баъзан бизга уларсиз яшаб
бўлмайдигандек туюлади. Кимдир телефонидан ажрала олмайди, бошқа биров эса
телевизор кўрмаса зерикиб қолади.
Гулнора АБДИЕВА, шифокор: — Тўғри, кундалик турмушимизда
ишлатадиган жуда зарур буюмлар бор, бироқ уларнинг ҳеч бири ҳаётимиз мазмунига
айланмаган, менимча. Гарчи бироз қийин бўлса-да, ўша нарсаларсиз ҳам ҳаётимиз
давом этаверади деб ўйлайман.
Қаҳрамон ТЎЛАХЎЖАЕВ, талаба: — Тўғриси, телефонсиз яшолмасам
керак. Уни ҳар доим ёнимда олиб юраман, ухлашдан олдин ёстиғимнинг остига қўйиб
қўяман. Телефонга жуда боғланиб қолганман.
Ҳилола ШЕРМУҲАММЕДОВА, тарбиячи: — Менимча, ҳозирги турмушни жуда
кўп нарсаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди: совуткич, телефон, телевизор. Биз
буларга ниҳоятда ўрганиб қолганмиз. Энди уларсиз яшашимиз қийинроқ бўлса керак.
Тоҳиржон ЗОИРОВ, ҳайдовчи: — Касбим доирасида айтадиган
бўлсам, ҳаётни энди автомобилларсиз тасаввур қилиб бўлмаса керак. Ахир ҳозирги
тезкор замонда автомобилларнинг бўлмаслиги умуман тасаввурга сиғмайди.
Қурбонали ХАЙРИДДИНОВ, тадбиркор: — Ҳозирда ҳаётимни телефонсиз,
замонавий қулайликларсиз ва яна жуда кўп нарсаларсиз тасаввур қилолмайман.
Ишончим комилки, қулайликлар янада кўпаяди, чунки замон шиддат билан
ривожланяпти.
Алия БЕРДИМУРОДОВА, менежер: — Ҳаётимизда бизга ҳамроҳ
бўлаётган ҳамма нарсалар зарур деб ўйлайман. Масалан, оддий қўл телефонини
олинг. Усиз ҳозир иш битиришимиз қийин: телефонга жуда ўрганиб қолганмиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий