четверг, 24 мая 2018 г.
пятница, 18 мая 2018 г.
Тамаки ва алкоголнинг ҳалокатли зарари
Халқаро
тадқиқотчилар гуруҳи 2015 йилда тамаки ва алкоголь истеъмоли ўрганишни
чақирадиган бошқа моддалар истеъмолидан кўра кўпроқ касалликка чалиниш, ногирон
бўлиб қолиш ва эрта ўлишга сабаб бўлганини аниқлади. Олимларнинг ҳисоб-китобига
кўра, алкоголь ва тамаки бутун Ер аҳолиси орасида чорак миллиард йилдан кўпроқ
соғлом умрнинг йўқолишига олиб келган.
Ёзда дам оласизми?
Ёзда
кўпчилик таътилга чиқиб, денгиз бўйида ёки тоғ ёнбағирларида дам олишни орзу
қилади. Аммо бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Кимдир дам олиш учун шунчаки
истироҳат боғига бориб қўя қолса, кимдир ҳар доимгидек уй-рўзғор ишлари, тирикчилик
ташвишлари билан банд бўлади. Айниқса, аёллар ёзда таътилга чиқишади-ю, банка
ёпишга, гилам ювишга ва бошқа йил бўйи асраб қўйган ишларини битиришга
киришишади.
четверг, 10 мая 2018 г.
Сеҳргар бўлиб қолсам…
Болаликда ҳаммамиз сеҳрга, сеҳргарларга ишонганмиз. Эртаклардаги қалби
эзгуликка тўла, қаҳрамонларга ёрдам қўлини чўзадиган, одамларнинг мушкулини
осонлаштирадиган сеҳргарларга ўхшашни, улардаги қобилиятга эга бўлишни орзу ҳам
қилганмиз. Улғайгандан кейин ҳам баъзан “Сеҳргар бўлиб қолсам, фалон қилардим”
деб, ширин хаёлларга бериламиз...
вторник, 8 мая 2018 г.
Хотира — муқаддас
9 май —
Хотира ва қадрлаш куни. Шу икки сўз замирида қанча маъно, эҳтиром ва одамийлик
бор. Зеро, ҳаётда ҳар доим ўтганларни хотирлаб, тирикларни қадрлаб яшаш лозим. Фақат
шундагина инсон ўзининг инсонлигини, одамий хусусиятларини унутмайди. Бу
қадриятлар инсонга ўзлигини, аслини эслатиб туради. Айниқса, бизнинг халқимиз
учун бу қадриятлар муқаддас ҳисобланади.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)