суббота, 28 ноября 2020 г.

“Биз учун журналхоннинг қадри баланд!”

Журналистика соҳасида ишлашни кўнглига туккан ижодкорлар бу касбнинг машаққатларини яхши билишади. Айниқса, матбуотда фаолият кўрсатаётганлар. Сўзни улуғлаб, сўз қадрини англаб ишлаётган касбдошларимиз кўп. Касб байрамимиз арафасида “Саодат” журналининг бўлим муҳаррири Ҳамрохон Мусурмонова билан қисқача суҳбат қурдик.

 

пятница, 27 ноября 2020 г.

“Ижодкор бахт изламайди”

 


Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан суҳбатлашиш учун уйларига кириб борганимда, у кишини ижод жараёни устида учратдим. Стол устидаги бир талай қоғозларга кўзим тушиб, ижодий руҳни ҳис қилдим. Қариганда ҳам қўлидан қаламини қўймаган шоир билан суҳбатимиз “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” сингари кенг ўқувчилар оммасини жалб қилган асарлар, бошга тушган оғир савдолар ва умуман ижод ҳақида кечди.

 

четверг, 26 ноября 2020 г.

“Ўзимни одамлар олдида қарздор сезаман”


Шоир Муҳаммад Исмоилнинг кўпгина шеърлари шу кунгача хонандалар томонидан куйга солиниб, қўшиқ қилиб ижро этилган. Бироқ Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков куйлаган “Мени кучлироқ сев” бу борада янги ҳодиса бўлди дейиш мумкин. Шоир билан шу қўшиқ, шеърият, шоирнинг кимлиги, унинг ким учун шеър ёзиши ва шеърият ихлосмандлари ҳақида суҳбатлашдик.

 – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мени кучлироқ сев” қўшиғи қизғин кутиб олинди. Бу қадар мувоффақиятни кутганмидингиз?