понедельник, 25 сентября 2023 г.

Истанбул масжидлари


Маълумотларга кўра, Истанбулда 3500дан кўпроқ масжид бор. Бу масжидлар ўзига хос меъморий услуби, муҳташамлиги билан ҳайратга солади. Кўк масжид (Султон Аҳмад), Аё София, Янги масжид, Сулаймония, Рустам пошо масжиди кабилар сайёҳлар орасида энг кўп зиёрат қилинадиган масжидлар сирасига киради. 

пятница, 15 сентября 2023 г.

Истанбул ҳақида айрим қизиқ маълумотлар


* Истанбул – бирданига иккита қитъа – ҳам Европа, ҳам Осиёда жойлашган дунёдаги ягона шаҳар.

* Истанбулда иккита денгиз – Қора ва Мармара денгизи туташади.

Босфор сайри


Истанбулга борган ҳар қандай сайёҳ албатта денгизда кемада сайр қилишни, денгизни томоша қилишни истайди. Бунинг учун сайёҳларда кўплаб имкониятлар бор. Масалан, камроқ харажат эвазига денгиз манзарасидан узоқроқ баҳраманд бўлиш учун Босфор узун ёки қисқа турини танлаш мумкин.

суббота, 2 сентября 2023 г.

Кўҳна ва замонавий Истанбул


Истанбул. Бу шаҳарга боришни, боргач, яна қайтишни истамайдиган одам топилмаса керак.

Сайёҳлар энг кўп келадиган дунёнинг бешта шаҳридан бирига айланган Истанбулда нақ 16 миллион одам яшайди. Бироқ бу расмий маълумот. Норасмий маълумотга кўра, шаҳар аҳолиси бундан ҳам кўпроқ. Туркия аҳолисининг бешдан бир қисми Истанбулда истиқомат қилади.