Тонг отади...
Кун ботади...
Кунлар ўтаверади. Лаҳзалар кунга, кунлар
йилга, йиллар асрга менгзайди. Куннинг қуёши, туннинг ойи, юлдузи бор. Ҳаётнинг
нури, ёғдуси бор. Аммо нимадир йўқдай, осмонни булут қоплагандай... Ҳамма ёқ
зимистонга ўхшайди. Йўлини тополмаётган мусофир сингари сўнгсиз сўқмоқлардан
юриб кетаверасан, кетаверасан... Бироқ ўша... сен излаган нурли манзиллар чиқмайди.
Гўё умуман йўқдай (эҳтимол, чиндан ҳам йўқдир!), бўлмагандай...