четверг, 8 января 2015 г.

Қайси фасл яхши?


Бир куни подшоҳ Акбар муҳим ишларини тугатиб, дарборда маслаҳатчилари билан турли мавзуларда гаплашиб қолди ва кутилмаганда шундай савол берди:
— Сизнингча, йилнинг қайси фасли яхши — ёз, қиш ёки ёмғирлар мавсуми?
Дарбордагиларнинг ҳар бири ўз фикрини билдира бошлади.
Баъзилар ёзни мақтаса, баъзилар қишни олқишларди. Яна бошқалар эса йилнинг энг яхши фасли ёмғирлар мавсуми эканлигини уқтирарди. Жавобларнинг ҳеч бири подшоҳга маъқул келмади. Ниҳоят у бу саволни жимгина ўтириб, ҳаммани эшитаётган Бирбалга берди. У шундай жавоб берди:
— Олампаноҳ! Менимча, тўқ одам учун йилнинг ҳамма фасли яхши, қорни оч одамга эса ҳаммаси бирдек ёмон.
Бу жавоб подшоҳга маъқул келди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий