Кузнинг
нафасини туймоқдаман, дўст,
Салқин
шабададан жунжикди таним.
Юрагимга
сиғмай қолди яна сўз,
Сатрларга
дўнди борлиғим маним.
Ич-ичимдан
тошди исёнларим жим.
Бу йилги
кузда мен яшамоғим шарт,
Мени
тўхтатолмас бу кузда ҳеч ким.
Сарғайган
баргларга дардимни ёзиб,
Хазонлар
бағрида олурман нафас.
Сўлиган
юзимга армонни босиб,
Кузимда
яшайман, яшайман мен, бас.
Кузнинг
нафасини туйдингми сен ҳам,
Унинг
нафасида менинг дардим бор.
Унутма,
бу кузда тугаб қолса ғам,
Кейинги
кузгача қайтади такрор.
Кузнинг
нафасини туймоқдаман, дўст,
Кўнглимда
туғилди телбавор истак.
Юрагимга
сиғмай қолди яна сўз,
Мен бу
сўздан дардлар битишим керак!
(с) Комила НОСИРОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий