понедельник, 19 октября 2015 г.

Ягона онам


Яқинда русча нашрларлан бирида ушбу мақолага кўзим тушиб колди. Дарров ўкиб чиқдим. Менга жуда таъсир килди. Ҳаётда учраб туради шунга ўхшаш вокеалар. Фақат... ана шундай вазиятда кўпчилик тўғри йўлни топишга қийналади. Ҳаёт — доно мураббий. Тўғри йўлни ўзи кўрсатади.
Оғир характери туфайли атрофдагиларга яхши таниш бўлган қўшниси билан жанжаллашиб қолмаганда, бундай фикр Анянинг хаёлига келмасди.
Аня ахлат ташланадиган жойда кўшниси билан тортишиб қолди: қўшниси уни ахлатни дуч келган жойга тўкаяпсан, дея айблаганди. Аёлнинг жан-жал сўнгидаги гапи Анянинг бошига гурзидек урилди: Ота-онангдан сўраб кўр-чи, улар сени қаёкдан топиб олишган экан?!
Аввалига Аня бу тўғрида ҳеч кимдан сўрамоқчи эмасди. Лекин бу гап миясида қаттиқ ўрнашиб қолганди. Илгари кимларнингдир Ота-онангга ўхшамайсан дегани ёдига тушди. Болаликдаги ваҳималари — Туғруқхонада алмаштириб қўйишган ёки... боқиб олишган — хотирасида тикланди. Буларнинг бари Анянинг ҳаётини заҳарлай бошлади. Энди... қиз уйга кеч қайтиб, ота-онаси қаттиқ койигудек бўлса, Мана, ўз боласига ҳеч қачон бундай гапирмасди деб ўйларди. Подъезд олдида гап сотаётган кампирлар ёнидан ўтса, секин қулоқ соларди. Ўзи, яъни асранди бола ҳақида гапиришаётганига ишонарди.
Илгари оила фотоархивига қизиқмаган Аня эски расмларни титкилашга тушди. Аввалига шубҳасини тасдиқловчи ҳеч нарса тополмади. Мана, унинг болалигидаги сурати: чалқанчасига ётган гўдак маъносиз кўзлари билан боқиб турибди. Мана, онаси билан уч яшар вақтида курортда, орқа планда денгиз, олдинда ёш ва бахтиёр ота-она қизини кўтариб туришибди. Отаси билан тушган сурати: кичкина Анютанинг кўзларида қўрқув, отаси эса қизига меҳр билан қараб турибди. Мана, онаси билан тушган сурати — майсалар устида бир-бирини қучоқлаганча кулиб ўтиришибди. Аня суратлар орасидан айнан нимани излаётганини ўзи ҳам тушунмасди. Ота-онаси ёшлигида унга ўхшамаганми? Отаси дарғазаб бўлмаганми, онасининг табассуми самимийми? Йўқ, Аня бундай тасвирга дуч келмади. Лекин асосийси — ўхшашлик чиндан ҳам йўқ эди. Бу Аняни шубҳага соларди. У ўз гумонларини кимгадир ай-тишни хоҳларди. Ўйлаб кўргач, институтдаги дугонаси — оғир-вазмин, камгап, ақлли Тамарага ёрилишга қарор қилди. Балки, ҳаммаси бўлмаган гапдир. Заҳар кампир тўқиб-бичгандир-да!” — деди Тамара. Лекин Аня безовталиги билан дугонасини ҳам шубҳага солиб қўйди. Барибир, Тамара дугонасига шошиб иш кўрмасликни, ота-онасидан ҳеч нарса сўрамасликни, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ахтариб топишни маслаҳат берди.
Биринчи уринишда Аня ҳеч қандай ҳужжат тополмади ва яна суратларни титкилашга тушди. Хаёлида нимадир ярқ этгандай бўлди. Гўдаклик даврида тушган суратларда Аня ҳамма ерда битта ўзи эди! Фақат уч яшарлигидан ота-онаси билан бирга суратга тушган. Алмисокдан қолган ҳужжат солинган сумкани у кейинроқ топди. Бир неча бор диплом, аттестат, кераксиз рухсатномаларни титкилаб кўргач, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини топиб олди. Отаси деган жойда ҳаммаси жойида эди. Аммо... Анянинг онаси Татьяна Петровна деб аталган бўлса-да, керакли жойга Паловикова Ирина Васильевна деб ёзилган эди.
Бу кашфиёт қизнинг қалбини ларзага солди. Туққан онаси қаерда, тирикми? Бу ҳакда отаси ва (Эй, худо!) ўгай она-сидан сўрашга ботинмасди. Улар ҳақиқатни яшириши ҳам мумкин-ку! Эртаси куни Аня маълумотлар бюросига боришга қарор қилди. У ерда 1960 йилда туғилган Паловикова Ирина Васильевнанинг манзилини дарҳол топиб беришди. Онаси шу шаҳарда яшаркан-у, қизи билмас экан. Аня отаси ва ўгай она-сини ёмон кўриб кетди. Уларни кўргиси, гаплашгиси келмади. Хаёлига келган сўзларни ёзди: Нега мени шунча йилдан бери алдадингиз? Хатни стол устида
қолдириб, олинган манзи-ли бўйича кетди. Янги дом шаҳарнинг тинч марказида жойлашган экан.
Аня ҳаяжонланиб зинадан кўтарилиб қўнғироқни босди. Ким? — эшик ортидан аёл киши паст овозда сўради. Аня, — деб оддий жавоб берди қиз. Дарҳол эшик очилди. Остонада чиройли халат кийган, пардоз-андоз қилган ёш аёл турарди. У Аняга жуда-жуда ўхшарди. Онаси уни дарров таниди: Аня? Ота-онангга нимадир бўлдими? Нега келдинг?
— Йўқ, ҳеч нарса бўлгани йўқ, мен шунчаки... — довдираб қолди қиз.
Ирина Васильевнанинг:
— Агар пул масаласида бўлса, мен ёрдам беролмайман. Охирги пулимни квартира учун тўладим, деди.
— Пул керакмас, мен шунчаки... — ғўлдирарди Аня.
— Шунчаки? Нега? Ахир шунча йил... Майли, уйга кир... — таклиф қилди онаси қатъиятсиз товушда. Лекин Аня бу пайтда кўзидан ёш оқизиб югуриб кетди. Тунни у дугонаси Тамараникида ўтказди. Ухламади, онасининг айтган гапларини бирма-бир хаёлига келтирди.
Эрталаб Аня уйга борди. Подъезд олдида Тез ёрдам машинаси турарди. Оқ халатлилар қайтиб кетишаётганди. Аня югуриб квартирага кирди. Отасининг ҳорғин юзини кўрди-ю, тез ётоқхонага ўтди. У ерда бўздек оқариб кетган, йиғидан кўзлари қизарган ўгай онаси ётарди. Аня унинг ёнида тиз чўкди-да, қадрдон қўлларини юзларига босди: Ойижон, мени кечиринг, ягонам, қадрдоним...
Соғ экансан, Анечка. Қолган ҳаммаси аҳамиятсиз. Барчаси ўтади, унутилади, — деди онаси қизининг юзларини меҳр билан силаркан.
Бундай ҳодиса бизнинг ҳаётимизда ҳам содир бўлиши мумкин. Юқорида келтирилган воқеа ҳаммамизга тўғри хулоса чиқаришга, ҳаётнинг паст-баландини тушунишга ёрдам беради, деб ўйлайман.

(2002 й.)

Комментариев нет:

Отправить комментарий