четверг, 8 октября 2015 г.

Жонимни олма


Меҳрингни қизғониб дилга ғам солма,
Ғамимни ошириб, бот алам солма.
Сенинг кўзларингда ҳаётбахш дунё,
Кўзингни яшириб, жонимни олма.
Сен билан умримнинг ҳар они ширин,
Орзу-умидларим, армони ширин.
Билсанг, кўзларингда жоним яширин,
Кўзингни яшириб, жонимни олма.

Нигоҳинг санчилар қалбга ўқдайин,
Юракни ёндирар худди чўғдайин.
Сенсиз менга гўё ҳаёт йўқдайин,
Кўзингни яшириб, жонимни олма.

Висолга элтувчи йўллар яқинми,
Севишган юраклар, диллар яқинми?
Жоним, кўзингдаги ўтми, чақинми,
Кўзингни яшириб, жонимни олма.

Кўзларинг қалбимга нажот беради,
Сокинлик, жўшқинлик, баёт беради,
Ҳар лаҳза танамга ҳаёт беради,
Кўзингни яшириб, жонимни олма.
(с) Комила НОСИРОВА.
2003 й.

Комментариев нет:

Отправить комментарий