среда, 28 октября 2015 г.

Касал бола (замонавий ривоят)


Машҳур гольфчи нуфузли мусобақада ғалаба қозонгандан сўнг кетаётган эди. Машиналар тўхташ жойида бир аёлга рўпара келди. Аёл унга ўғли касалхонада ётганлигини, даволатишга пули йўқлигини айтди. У оғир касалликка чалинган ўғлининг дори-дармонлари учун гольфчидан мусобақада ютиб олган пулини беришни сўради.
Спортчи бу гаплардан таъсирланиб, бор пулини аёлга тутқазди.

Икки кундан сўнг гольфчи клубга келди ва бу воқеани баъзи танишларига сўзлаб берди. Баъзилар шундай дейишди: “Э йўқ! Сени алдашибди! Бу аёл кўп марта шундай қилган. Сен унинг навбатдаги қурбони бўлибсан. Бу сенинг пулингни ундириш учун ҳийла бўлган!”

Голфьчи сўради:

— Демак, ҳеч қандай касал бола йўқ?

— Албатта, йўқ!

— Бу мен бутун ҳафта давомида эшитган энг яхши гап!

2 комментария:

  1. Бугунги кунда хам бунақанги ноинсофлар бор.. Аммо фарзандим касал эди деб пул ундириш яхши эмас. Шу қилганига росмана фарзанди оғир касалликка учраса .. Қай ҳолатда тушаркин!

    Бу кичик хикояни муаллифи ким?

    ОтветитьУдалить
  2. Муаллифини билмадим. Бу интернетдан топилган ибратли воқеа. Шунчаки ўзбек тилига ўгириб, блогга жойладим.

    ОтветитьУдалить