Бир куни подшоҳ Бирбалдан сўради:
— Менга айт-чи, Бирбал, осмонда қанча юлдуз бор?
Бирбал шундай жавоб қилди:
— Дарров айтолмайман, ҳукмдор, аммо эртага жавоб
беришга уриниб кўраман.
Эртаси куни Бирбал саройда пайдо бўлиши билан подшоҳ
уни ўша савол билан кутиб олди:
— Менга айт-чи, Бирбал, осмонда қанча юлдуз бор?
Шунда Бирбал подшоҳнинг олдига игна билан тешилган
қоғозни қўйди ва деди:
— Олампаноҳ, мен бу вараққа осмонда кўриниб турган
барча юлдузларни туширдим. Осмонда қанча юлдуз борлигини билишни истаганлар
одам санаб олаверсин.
Маслаҳатчиларнинг ҳаммаси қоғозга қарашди-ю, жим
бўлиб қолишди. Подшоҳ Акбар ҳам жилмайиб, Бирбалнинг топқирлигини мақтади.
Ўтирволиб санаб чиқмабдида бекорчиликдан :).
ОтветитьУдалитьШунақа қилса бўларкан)
ОтветитьУдалить