Автобусда
бувимникига кетарканман, бетизгин хаёллар беихтиёр болалик йилларимга кўчди.
Ўқувчилик давримни эсладим. Ҳозирги давр ўқувчилари билан солиштирганда,
бизнинг эҳтиёжларимиз анчагина чекланган, меъёрида эди. Уяли телефон демасдик, репетитор
демасдик, ҳар хил кийим-бош олиб бериши учун ота-онамизни бозору дўконларга
судрамасдик, салқин ичимликлару саноғини ҳеч ким билмайдиган эрмакларни харид
қилиб юрмасдик.
вторник, 26 января 2016 г.
пятница, 22 января 2016 г.
Икки дўст (ривоят)
Бир куни икки дўст баҳслашиб қолишди, улардан бири
иккинчисининг бетига шапалоқ тортиб юборди. Озорланган оғриқни ҳис қилса-да,
ҳеч нима демай қумга ёзди:
— Бугун энг яқин дўстим мени шапалоқлади.
Улар йўлда давом этишди, олдиларидан чиққан сувда
чўмилмоқчи бўлишди. Шапалоқ еган йигитнинг чўкиб кетишига бир баҳя қолганда,
дўсти қутқариб қолди.
пятница, 8 января 2016 г.
Яна ким ҳам бўлардим? (ривоят)
Икки ака-ука бор эди. Акаси яхши ишлари билан машҳур
бўлган омадли инсон эди. Укаси эса жиноятчи эди. Суд олдидан журналистлар уканинг
йўлини тўсиб, савол беришди:
— Қандай қилиб жиноят йўлига кириб қолдинг?
понедельник, 4 января 2016 г.
Орзу қилишдан тўхтамаймиз
Кўпчилик янги йил тилакларини билдирганда, “янги орзу-умидлар билан” деган иборани ишлатади. Орзу-умидлар янгиланиши табиий, аммо энг катта орзулар ҳар йили янгиланавермайди, кўнгилда йиллаб, баъзан бир умр яшайди, гоҳида армонга айланади, изтиробга солади. Нима бўлганда ҳам, орзу-умидларимиз ҳеч қачон армонга айланмаслигини сўраймиз, уларни рўёбга чиқариш учун эса ўзимиз ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаймиз.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)