среда, 11 мая 2016 г.

Ўкиниш ўтган кунларни қайтармайди


Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдир. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўрмайдиган даражада ёпилади.
Бу ишлар энди ўтиб кетди ва тугади. Ўкиниш уни қайтармайди, ғам ўнгламайди, қийинчилик тирилтирмайди. Чунки улар йўқ бўлиб кетди. Сиз ўтган замон босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетган сояси остида яшаманг. Руҳиятингизни ўтмиш хаёлотидан сақланг. Нима, сизнингча, сув анҳор бошланган жойига қайтиб кетадими, қуёш чиққан жойига ботадими, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтадими? Қайтмайди! Демак, ўтган замонга қайғуришингиз, ундан безовта бўлиб, ёнидириб кул қилувчи оловида куйишингиз, остонасига қулашингиз қўрқинчли ва даҳшатли ишдир.

(с) “Ўкинма”. Доктор Оиз Қарний

Комментариев нет:

Отправить комментарий