Бола бугун келмаса керак. Ўтган куни қасам ичдим: агар у бу ерда, кўча
муюлишида яна кўриниб, оқ қўлқопли қўлларини силкий бошласа, ўрнимдан туриб,
“Мартишка” дейман. Кўриб бўлдим — етади. Нима жин уриб бу ерга келади — бизнинг
мартишкаларга хос меҳнатимизни мазах қилишга!
четверг, 29 декабря 2016 г.
вторник, 6 декабря 2016 г.
Ўз қўлинг билан ярат (ривоят)
Йигит ширин
ҳаёт ҳақида орзу қиларди. Уни қуршаб турган нарсаларнинг ҳеч бири кўнглига
ёқмасди. “Нега баъзиларда ҳамма нарса бору, баъзиларда ҳеч нима йўқ? — ўйларди
у. — Агар гўзал хотиним, катта уйим, кўп пулим бўлса, бахтиёр бўлардим...”
Бир куни
у сеҳргарни учратди.
— Мен
орзуларингни эшитдим, сенга ёрдам бермоқчиман, — деди сеҳргар. — Нимани
хоҳлашингни айт, муҳайё қиламан.
пятница, 2 декабря 2016 г.
Фурсатингиз — олтинингиз
Фурсатингиз, яъни вақтингиз, Эркин Воҳидов айтганидек, олтин эканлигини
ҳеч ўйлайсизми? Мен кўп ўйлайман. Ҳар куни ишдан келиб, телевизорнинг тагидан
кетолмайдиган, телефонидан бошини кўтаролмайдиган, умрини гап-гаштаклару
базмларга, “ўтиришлар”га, интернет сайтларини тинмай “кезишга” сарф этадиганлар
ҳам бу ўйлармикин?
Подписаться на:
Сообщения (Atom)