четверг, 30 ноября 2017 г.

Аёл нега йиғлайди?

Болакай онасидан сўради: “Нега йиғлаяпсиз?”
— Чунки мен — аёлман.
— Мен тушунмаяпман!
Онаси уни бағрига босиб, деди: “Буни сен ҳеч қачон тушунмайсан”.
Шундай болакай отасидан сўради: “Нега ойим баъзан сабабсиз йиғлайди?”

— Ҳамма аёллар баъзи-баъзида сабабсиз йиғлайди, — деди отаси.
Болакай ўсиб-улғайди, йигитга айланди, аммо ҳамон ажабланарди: “Аёллар нега йиғларкан-а?”
Ниҳоят, у Худодан сўради. Худо шундай жавоб қилди:
— Аёлни яратганимда, унинг мукаммал бўлишини истаганман. Унга бутун дунёни кўтариш учун шундай кучли ва бола бошини қўйиши тучун шундай нозик елкаларни бердим. Туғруқ ва бошқа азобларга чидаши учун руҳини кучли қилдим. Бошқалар йиқилганда, олдинга юриши, йиқилганларни суяб турғазиши, ҳеч шикоятсиз ёрдам бериши учун эрк бердим. Болаларни ҳар қандай вазиятда, ҳатто хафа қилганларида ҳам яхши кўриши учун унга меҳр бердим. Барча камчиликларига қарамай, эрини қўллаб-қувватлаши учун куч бердим. Унинг юрагини асраш учун аёлни қовурғадан ясадим. Яхши эр ҳеч қачон хотинига атай азоб бермаслигини тушуниши учун ақл бердим. Ва ниҳоят, унга кўз ёш бердим. Қачон ва қаердаки керак бўлганда, тўка олиши учун. Сен ҳам аёлнинг гўзаллиги унинг пардози ёки кийимларида эмас, юрагига йўл очадиган кўзларида эканини тушунишинг керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий