среда, 13 декабря 2017 г.

Томнинг ўтин олиб келиши


“Бир куни Том исмли бола онасининг ўтин олиб келиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бундан хабар топган отаси унга шундай деди:
— Том, ишончим комил, ойингга ўтинни жон деб олиб келиб берасан.
Чиндан ҳам, Том шу заҳотиёқ бориб, ўтин олиб келди. Нима учун? Чунки отаси унга ўғлидан фақатгина яхши иш кутаётганини билдирди.
Энди тасаввур қилинг, отаси унга:
— Том, ойингга қулоқ солмаганингни эшитдим. Сендан уяляпман! Дарҳол бориб, ўтин солинадиган қутини тўлдириб кел! — деганда нима бўларди. 
Сизни ишонтириб айтаманки, Томнинг уйидаги ўтин солинадиган қути ҳали ҳам бўш ётарди...”
Одамлар танбеҳдан кўра рағбатга кўпроқ эҳтиёж сезади... Уларнинг руҳини мустаҳкамлаш мақтовга лойиқ, салбий сифатларини таъкидлаш эса ёмон...
Одамга яхши томонларини кўрсатинг ва сиз, ҳойнаҳой, унда зарарли одатлардан воз кечиш истагини уйғотасиз. Унинг асл “мен”ини кўрсатинг, уни ҳамма нарсани эплай олишига, ҳамма нарсани енга олишига ишонтиринг... Унутманг, яхши ва шафқатли инсоннинг таъсири ҳамма нарсадан кучли; бундай одам бутун шаҳарни ортидан етаклаб кетиши мумкин... Одамлар юраклари ва хаёлларида сақлаган нарсаларини тарқатишади... Яқинига меҳр ва марҳаматли инсон бу хислатларни атрофдагиларга ҳам албатта юқтиради. Лекин у, аксинча, тунд, асабий, хасис бўлса, шубҳа қилмасинки, қўшнилар унга худди шундай жавоб қайтаришади, ҳатто фоизлари билан. Зеро, сиз ҳамма нарсадан ёмонлик қидирсангиз ва кутсангиз, хотиржам бўлинг: сиз унга эга бўласиз. Яхшиликни кутсангиз ва изласангиз, унга эришасиз. Демак, ўғлингиз Томга ўтин солинадиган қутини тўлдиришдан қанчалик хурсанд бўлишини билишингизни айтинг, шунда унинг қандай иштиёқ билан ишга киришишини кўрасиз”.
(c) “Полианна”, Элинор Портер.

Комментариев нет:

Отправить комментарий