понедельник, 30 апреля 2018 г.

Сирингизни кимга ишонасиз?



Одам кўпинча ичидаги дардларини, сирларини кимгадир айтишга эҳтиёж сезади. Аммо сирни ишониб айтиш мумкин бўлган яқин инсон ҳар доим ҳам топилавермайди. Қолаверса, сирнинг ошкор бўлиб кетишидан чўчиб туради киши. Бу борада панд еган бир хонанда “Сиримни сиртимга чиқармай қўйганимга анча бўлган”, деган эди.

Ёшлар қандай китобларни ўқишади?



Ёшлар китоб ўқимай қўйди деган айбномаларни сиз ҳам эшитгансиз, албатта. Бироқ бу ўринда фақат ёшлар эмас, катталар орасида ҳам китоб ўқимаётганлар бор, дейиш жоиз. Ёшларнинг ҳаммасини эса бирваракайига китоб ўқимайдиганга чиқариш нотўғри. Чунки китоб ўқийдиган ёшлар йўқ эмас. Анча жиддий асарларни мутолаа қиладиганлар ҳам бор. Ҳозир-чи, ёшлар қандай китобларни ўқишяпти?

четверг, 5 апреля 2018 г.

Йиғлаётган она



Бир донишманд қуёш чиқса ҳам, ёмғир ёғса ҳам йиғлайверадиган аёлни кузатди. Шунда донишманд ажабланиб, нима учун уни очиқ ҳаво ҳам, ёмғирли кун ҳам хафа қилаётганини сўради.
Аёл шундай жавоб берди: