Бир
донишманд қуёш чиқса ҳам, ёмғир ёғса ҳам йиғлайверадиган аёлни кузатди. Шунда
донишманд ажабланиб, нима учун уни очиқ ҳаво ҳам, ёмғирли кун ҳам хафа
қилаётганини сўради.
Аёл
шундай жавоб берди:
– Менинг
икки қизим бор. Биттаси одамларнинг кирини ювиб, шу билан тирикчилик қилади,
иккинчиси эса соябон сотади. Ёмғир ёққанда, кир ювувчи қизимга пул кам тушади,
қуёш чарақлаб турганда эса, ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Шу боис қизларим учун
куйиняпман.
Шунда
донишманд аёлга яхши ҳавода кир ювувчини, ёмон ҳавода эса соябон сотувчи қиз
ҳақида ўйлашни маслаҳат берди. Шундан сўнг аёл доим яхши кайфиятда юриб,
қизлари учун қувонадиган бўлди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий