* * *
Мени кимдир уқмоғи лозим,
Мени кимдир тушунмоғи шарт.
Қайғуларим, изтиробларим
Бир ўзимга кўп эрур албат.
Абдуқаюм Йўлдош
“Турналар”
қўшиғи билан санъат оламига кириб келган Нилуфар Саидова ижодий фаолияти
давомида кўп ютуқларга эришди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист даражасига
етди. Ҳар қалай, омад унга ҳамроҳдек туюлади. Аммо бу омад ортида албатта
мухлис нигоҳи пайқамаган машаққатлар, синовлар ҳам бўлади. Бу синовлар уни
тоблайди, дунёқарашини, одамларга, ҳаётга муносабатини ўзгартиради. Хўш,
Нилуфар Саидова қанчалик ўзгарди? Унинг ҳаётий ҳақиқатлари кечагидекми?