Мана, бир неча ойдан бери сизга хат ёзмайман, ҳолингизни сўрамайман.
Суҳбатлашиш илинжида қўнғироқ қилмайман. Ҳузурингизга ҳам йўқлаб бормайман.
Бироқ сизни ўйламаган, соғинмаган, дилга яқин қадрдон овозингизни эшитишни,
кўзларингизга тўймай термулишни, нигоҳларингиздан меҳр учқунларини излашни
истамаган бирор куним йўқ.
понедельник, 23 ноября 2015 г.
пятница, 20 ноября 2015 г.
Бачкана қўшиқларни ким куйлаяпти?
Бугун аксар ёш (баъзида санъат оламида ўз
ўрнини топган!) қўшиқчиларнинг ижоди саёзлашиб, қўшиқлар матни эса бачканалашиб
кетаётгани ҳақида жуда кўп гапириляпти. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи
қимирламайди, албатта. Радио тинглаб ёки баъзи клипларни кўра туриб, айрим
қўшиқларнинг матнидан хафа бўлиб кетасан. Хўш, нега бундай ачинарли ҳолат юз
беряпти? Бу борада кимни ёки нимани айблаш керак?
среда, 18 ноября 2015 г.
Суянган тоғинг қуламасин...
Одам суянган кишисини йўқотса, жуда ёмон бўларкан.
Салима хола ҳам яккаю ягона ўғли Маъруфнинг ўлимидан сўнг довдираб қолди.
Дардини кимга айтишни билмай дуч келган одамга жавдираб қарайди, юпанч излайди.
Бироқ унинг дардига малҳам бўладиган, оғирини енгил қиладиган одам топилмади.
Қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиб туришди. Аммо ҳар кимнинг ташвиши ўзига етиб
ортаркан, чоғи, бир ҳафталар ўтгач, улар ҳам оёқларини узишди.
пятница, 13 ноября 2015 г.
Тирикчилик “қурбони”
Бу аёл, аниқроғи, кампир ҳақида ёзиш мен учун бироз
қийин. Негаки, у менга бир неча йил таълим берган. Демакки, устозим
ҳисобланади. Аммо уни устоз дегим келмайди сира. Кўрганимда, энсам қотарди.
Сабаби...
Тўққизинчи синфни битиргач, касб-ҳунар билим юртига
ўқишга кирдим. Гуруҳда қизлар жуда кўп эди. Баъзилари олифта, баъзилари камтар.
Ҳаммасининг ўзига яраша фазилатлари бор. Кўп ўтмай барчаси билан чиқишиб
кетдим.
четверг, 5 ноября 2015 г.
Осмонда қанча юлдуз бор?
Бир куни подшоҳ Бирбалдан сўради:
— Менга айт-чи, Бирбал, осмонда қанча юлдуз бор?
Бирбал шундай жавоб қилди:
— Дарров айтолмайман, ҳукмдор, аммо эртага жавоб
беришга уриниб кўраман.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)