Қиш, беғуборлик рамзи бўлган қорни
ҳамма яхши кўради. Аммо қишга хос бошқа ҳолатлар-чи? Улар ҳам ёқадими? Бу ҳақда
ҳамманинг фикри ҳар хил.
Ҳилола Шодиева, ҳисобчи: — Қорни жуда яхши кўраман. Қор — қишнинг зийнати-да, лекин сирпанчиқни
ёқтирмайман.
Маҳфуза Алиева, сотувчи: — Қорни яхши кўраман. Қор ёққанда, болаларим билан бирга ҳатто қор
ўйнайман. Аммо совуққа унчалик тоқатим йўқ.
Дамин Ярашев, тадбиркор: — Қорни ёмон кўрадиган одам бор эканми? Лекин эригандан кейин ҳамма ёқ
лой бўлишини ёқтирмайман.
Шаҳноза Абдураҳмонова, ҳамшира: — Қорнинг ўзини эмас, ёғаётганини томоша
қилишни ёқтираман. Айниқса, лайлак қорнинг ёғишини!
Жамшид Абдуллаев, ўқитувчи: — Албатта яхши кўраман. Шундай гўзал табиат
ҳодисасини яхши кўрмай бўладими?!
Комментариев нет:
Отправить комментарий