четверг, 25 февраля 2016 г.

Бахт ортидан қувиш — тушкунлик сабабчиси

Америкалик олимлар бахтга интилиш оғир тушкунлик ҳолатига олиб бориши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бунга сабаб шуки, ҳеч қандай бахт мукаммал бўлмайди.
Муаммолардан буткул қутулишга ва доим ўзини хотиржам ҳис қилишга интилиб, одамларнинг ҳафсаласи пир бўлади. Юз фоизли бахт бўлмайди. Бироқ бунга тан беришни истамаган одам тушкунлик нишонига айланади. Кутилган ва ҳақиқий ҳаётнинг мос келмаслиги одам руҳиятини қийнаб қўйиши мумкин.
Олимларнинг айтишича, одамлар бахт ортидан қувишни, “Бахтли бўлиш йўллари” мавзусидаги мақолаларни ўқишни бас қилиб, ҳаётларида мавжуд бўлган яхшиликлардан завқланишлари керак.

1 комментарий:

  1. "... доим ўзини хотиржам ҳис қилишга интилиб, одамларнинг ҳафсаласи пир бўлади."

    " ... ҳаётларида мавжуд бўлган яхшиликлардан завқланишлари керак."
    -----------------------
    Хафсаласи пир бўлмай завқланиш керак :) Шукр қилиб, тирик эканлиги ва савоб ишлар қилиб гуноҳини ювиш учун имкон берилгани учун бахтли эканлигини ҳис қилиб завқланиш керак.

    ОтветитьУдалить