Одам доим
бир нималарни режалаштиради, аммо ҳар доим ҳам режалар амалга ошавермайди. Шу
боисми, кўнглида қандайдир хижиллик туғилиб, норозилик сеза бошлайди. Аммо
ҳаммасини борича қабул қилиб, бугунги ҳаётидан кўнгли тўлиб яшаган одамлар ҳам
йўқ эмас. Сиз бугунги кунингиздан мамнунмисиз?
Комилжон Аслонов,
дастурчи: – Албатта
мамнунман. Шу кунларда тил ўрганиш билан бандман. Ҳеч бўлмаганда битта сўзни
таржимасини ўргансам ҳам, ўтган бу куним бекор кетмапти дея оламан. Олдинда эса
режалар бисёр. Албатта яшашга ундайдиган орзулар, истаклар, ниятлар бўлгани
яхши. Ўтаётган ҳар бир куним, орзулар сари интилишга чорлаш билан бир қаторда,
ниманидир ўрганишимга, ниманидир топишимга сабаб бўлади ва албатта бундан
ўтаётган ҳар бир кунимдан мамнунман дея оламан.
Гулиноз Раҳмонова, журналист: – Ҳар куним ҳар хил ўтади,
одамнинг ҳар бир кунидан мамнун бўлиши қийинроқ. Илгари жуда ношукр эдим, ҳозир
шукр қилишни анча ўрганганман.
Дилшод Содиқов, нафақахўр: – Ношукрлик қилиш бизга
ярашмайди. Мамнунман, албатта. Юртимиз тинч, устимиз бут, ҳамма нарса муҳайё.
Кўнгил хотиржам. Одамга бундай ортиқ яна нима керак?
Жамолиддин Муродхўжаев, талаба: – Тўғрисини айтсам, бугунги
кунимдан кўра ўзимдан кўпроқ норози бўламан. Режалаштирган кўп ишларимни
вақтида битиролмаётганим, дангасалик қилаётганимдан жаҳлим чиқади.
Холида Насруллаева, уй бекаси: – Мен учун оиламнинг тинчлиги
биринчи ўринда. Шу боис, оилам хотиржам экан, мен ҳам ҳаётимдан мамнунман. Фарзандларимнинг
ютуқларини кўриб, ўзимда йўқ қувонаман. Улар мамнун бўлса, мен ҳам мамнунман.
Элёр Муродов, иқтисодчи: – Мен ҳаётимдан жуда мамнунман.
Нолийдиган жойим йўқ. Қолаверса, нолиган билан ҳеч нима ўзгармайди, муаммолар
ҳал бўлиб қолмайди. Атрофдагилар назарида эса шикоятчи образида қолиб кетасиз.
Мен эса нолийдиган одам бўлишни истамайман.
(с)
Комментариев нет:
Отправить комментарий