Қарз кўп ё камлигидан қатъи назар, барибир қарз. Дейлик, ҳамкасбдан олинган беш минг сўм ҳам, бирон мақсад учун сўралган 500 (5000) доллар ҳам қарз. У қайтарилмагунча бўйнимизда қолаверади. Ҳатто қарздор қарзини қайтармагунча топганида барака бўлмайди, деб қаердадир ўқигандим...
Ўтган йили онамникидалигимда гайморитдан даволанаётганимда, дорихонага кирдим. Ойим айтган уйқу дорини олишим керак эди. Тўловни картадан қилдим. Бозорчадан яна нимадир олдим. Уйга қайтгач, телефонимга келган СМСга қарасам, картадан пул ечилмаган экан, дорихоначи йигит ҳам эътибор бермаган. 28 минг сўмлик дори эди. Ўша пайтларда иситмалаб юрганим учун қайтиб чиқиш малол келди. Яна чиққанимда пулини берарман, деб ўйладим. Лекин кейин у томондан юрмадимми, ё чиққанимда ёпиқмиди, ё эртасига уйга қайтдимми, хуллас, ўша кунлари пулни қайтармадим. Онамникига кейин неча марта келганимда, дорихона ёпиқ бўлди. Шу гал борганимда, пулни қайтараман деб кирдим. Аммо дорихоначи бошқа экан. Унга бўлган воқеани айтдим.
- Улар ёпилишди, бу ерни энди бошқа одамлар олди, - деди қиз.
- Энди бўйнимда қарз бўлиб қоладими?
- Нега, уларни барибир энди топиб бўлмайди...
Кўнглим хижил бўлди...
Комментариев нет:
Отправить комментарий