воскресенье, 30 апреля 2023 г.

Онамни рози қила олдимми?


Бир кун бир одам Пайғамбаримиз (а.с.) ҳузурларига келиб:

— Ё Расулуллоҳ! Онам жуда кексайиб қолди. Боладек бўлиб қолди. Гўдакларга ўхшаган ишлар қилади. Ўрнидан тура олмайди. Унга ўз қўлим билан овқат бераман. Сувни ҳам ўз қўлим билан ичираман, таҳоратига ёрдам бераман, сўнгра сажжода (намоз ўқиш жойи)га опичлаб кўтариб олиб бораман.

пятница, 28 апреля 2023 г.

Муҳаббат

 


Ҳинд киноси фақат қўшиқ ва рақслардангина иборатми?


Ўзбеклар орасида, умуман бутун дунёда ҳинд киносининг мухлислари кам эмас. Бироқ ҳинд киносига киноя билан ёндашадиганлар ҳам етарли. Баъзан воқеалари жуда жўн, савиясиз фильмларни кўрганда, “ҳиндча кино бўлиб қолибди-ку” ёхуд ҳинд фильмларига нисбатан “шу ҳам фильм бўлдими” дея киноя қилувчиларни учратамиз. Бу киноя замирида ҳинд киносига нисбатан очиқ-ошкор беписанд муносабат борлигини пайқаш қийин эмас.

четверг, 27 апреля 2023 г.

Умрини фалаж одамга бағишлаган аёл


Хитойнинг Фуцзянь шаҳрида яшайдиган аёл бутун умрини фалаж инсонга бағишлади. Аёл 37 йилдан бери юқоридаги садоқатли эр сингари ҳаёт кечиради. Фақат битта фарқи бор: Жуанг Моли гиёҳлар учун тоққа қатнамайди, бунинг устига, у парваришлаётган одам Молининг эри ҳам, ўғли ҳам эмас, умуман бегона.

“Уни ташлаб кет, соғини топиб оласан”


Дунёда севгига ишонмайдиган одамлар бор. Шу билан бирга ҳақиқий муҳаббатнинг тирик намуналари ҳам мавжуд.

воскресенье, 23 апреля 2023 г.

Мени кимдир уқмоғи лозим...


* * *
Мени кимдир уқмоғи лозим,
Мени кимдир тушунмоғи шарт.
Қайғуларим, изтиробларим
Бир ўзимга кўп эрур албат.
Абдуқаюм Йўлдош

вторник, 11 апреля 2023 г.

“Ҳозир - шоу-бизнес қозони қайнаган пайт”


“Турналар” қўшиғи билан санъат оламига кириб келган Нилуфар Саидова ижодий фаолияти давомида кўп ютуқларга эришди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист даражасига етди. Ҳар қалай, омад унга ҳамроҳдек туюлади. Аммо бу омад ортида албатта мухлис нигоҳи пайқамаган машаққатлар, синовлар ҳам бўлади. Бу синовлар уни тоблайди, дунёқарашини, одамларга, ҳаётга муносабатини ўзгартиради. Хўш, Нилуфар Саидова қанчалик ўзгарди? Унинг ҳаётий ҳақиқатлари кечагидекми?