воскресенье, 30 апреля 2023 г.

Онамни рози қила олдимми?


Бир кун бир одам Пайғамбаримиз (а.с.) ҳузурларига келиб:

— Ё Расулуллоҳ! Онам жуда кексайиб қолди. Боладек бўлиб қолди. Гўдакларга ўхшаган ишлар қилади. Ўрнидан тура олмайди. Унга ўз қўлим билан овқат бераман. Сувни ҳам ўз қўлим билан ичираман, таҳоратига ёрдам бераман, сўнгра сажжода (намоз ўқиш жойи)га опичлаб кўтариб олиб бораман.

Хоҳлаган ерига кўтариб олиб бораман. Ё Расулуллоҳ! Онамнинг ҳақини ўтай олдимми, рози қила олдимми, йўқми? — деб сўради.

Пайғамбаримиз (с.а.в.):

— Волидангнинг ҳақини юздан бирини ҳам ўтай олмагансан, — дедилар.

— Нега? Мен онамнинг бир гапини икки қилмайман.

— Волиданг сенга ўғлим ўсиб-улғайсин, буюк одам бўлсин, умри узун бўлсин, деб хизмат қилиб, опичиб юрарди. Сен эса унга қачон ўлади, ўлса қутилармидим, деб хизмат қиласан. Булар орасида тоғдек, ер билан осмончалик фарқ бор. Онанг сени боққанида ўғлим қачон улғайиб катта бўлади, дерди. Сен эса, онам қачон ўлади, дейсан.

Сизларнинг бу ниятларингиз ўртасида катта фарқнинг яна бир жиҳати бор. Сен онангга қанча хизмат қилсанг ҳам унинг ҳақини ўтолмайсан. Шуни яхши билгинки, сен онангга хизмат қилсанг, Аллоҳ сенга буюк савоблар беради. Ота ва онанинг розилигини олган, ризосига ноил бўлган одам Аллоҳ ризосига ноил бўлади, розилигини олади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий