Болалигимда биринчи ўқиган йирик насрий асарим Пиримқул
Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти
тасвирланган тарихий асарни мароқ билан ўқиганман (уни ўқишни менга адабиёт ўқитувчимиз
тавсия қилиб, китобни ҳам ўзи топиб берган эди). Шундан сўнг нафақат адибнинг
ижодига қизиқиш уйғонган, балки адабиётга бўлган меҳрим ҳам ортган. Ўқувчилик
йилларимда Пиримқул Қодировнинг яна қатор асарлари — “Авлодлар довони”, “Қора кўзлар”,
“Уч илдиз”, “Олмос камар” каби романларини, “Эрк” қиссасини ўқидим. Адиб қаламига
мансуб охирги ўқиган асарим “Она лочин видоси” бўлди.
пятница, 10 апреля 2015 г.
четверг, 9 апреля 2015 г.
среда, 1 апреля 2015 г.
Бош оғриғи
Бу воқеани менга бир танишим
сўзлаб берди ва, агар жоиз топсам, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишимни
сўради.
“Ўсмирлик давримда бошим қаттиқ
оғрийдиган бўлиб қолди. Аввалига бунга ортиқча эътибор бермадим, дори ичиб
юрдим, ўтиб кетар деб ўйладим. Лекин бошим жуда қаттиқ оғрирди, чидаш қийин
бўларди. Шундан сўнг шифокор кўригига бормасам бўлмаслигини тушундим. Ҳар хил
текширувлардан ўтдим, таҳлиллар топширдим. Аммо ҳеч қандай касаллик чиқмади.
вторник, 31 марта 2015 г.
“Ҳамон ўша Элис”
Бир неча кун аввал “Ҳамон ўша Элис” (“Still Alice”) фильмини кўрдим.
Қаттиқ таъсирландим. Ажойиб фильм. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омади кулган,
бахтиёр таниқли профессор аёлнинг сира кутилмаганда Альцгеймер касаллигига
чалиниши, оқибатда, шунча йиллар давомида эришганларини, яъники ҳаётини
аста-секин бой бериши, кун сайин умрининг ажралмас қисмига айланган
хотираларидан айрила бориши...
вторник, 10 марта 2015 г.
Ҳақиқий ҳаёт (ривоят)
Бир киши идеал жой
изларди. Узоқ излади. Олис бир мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб
қолган шаҳарни кезиб, ҳамма ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб
қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар
атиги икки-уч йил яшаганини кўрсатарди.
пятница, 20 февраля 2015 г.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)

