Ўтган
ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш
аҳмоқлик ва телбаликдир. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш
ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга
кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига
мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон
ёруғлик кўрмайдиган даражада ёпилади.
среда, 11 мая 2016 г.
понедельник, 25 апреля 2016 г.
Шамол, сув ва ҳақиқат (ривоят)
Бир
пайтлар шамол, сув ва ҳақиқат — учови дўст эди. Бир куни ҳақиқат ва сув
шамолдан сўради:
—
Дўстим, мана, сен жуда чаққонсан, бутун дунёни шиддат билан кезиб юрасан.
Айт-чи, керак бўлганингда сени қаердан топиш мумкин?
— Мени
тоғлар орасидан топасизлар, — деб жавоб берди шамол. — Агар у ердан
тополмасанглар, “тебранувчи терак” деб аталадиган катта терак ёнига боринглар,
мени ўша ердан топасизлар.
среда, 20 апреля 2016 г.
Ўкинманг!
Хайрихоҳ
бир инсон доктор Оиз Қарнийнинг “Ўкинма” китобини совға қилганда, очиғи,
муаллифининг исми таниш бўлмагани, қолаверса, китоб номидан руҳшуносларнинг
одатдаги маслаҳату тавсияларига ўхшаш бир нарса бўлса керак деб ўйлаганим учун
варақлаб, ўқиб кўришга шошилмадим.
вторник, 12 апреля 2016 г.
Электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими?
Ахборот
технологиялари ва техника шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда қўлда
мактуб ёзишга ҳеч кимнинг сабри чидамайди. Одамлар мулоқот учун уяли телефонда
гаплашиш ёки смс-хабар жўнатишни, жуда бўлмаганда, электрон почта орқали хат
ёзишни маъқул кўришади. Аммо электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса
оладими? Умуман ҳозирга даврда одамлар учун қай бири афзал?
пятница, 25 марта 2016 г.
Яхши кўрган инсонларингизни йўқланг
Интернетда кайфиятни
кўтариш, хуш кайфият сирлари ҳақида турли материаллар жуда кўп. Қайси бирида
қизиқарли хобби топиш тавсия этилса, бошқасида комедия кўриш, яна бирида эса
театру кўргазмаларга бориш маслаҳат берилади. Албатта, бу гапларнинг ҳаммасида
жон бор, маданий ҳордиқ чиқариш, одамнинг кўнглига ёқадиган иш билан шуғулланиш
кайфиятни кўтариш, доимо яхши кайфиятда бўлиш сирларидан бири эканлигини инкор
қилиб бўлмайди.
четверг, 10 марта 2016 г.
"Поллианна" романидан
* Албатта, дарс қиладиган ҳамма вақтимда нафас олишдан ёки ҳаракат
қилишдан тўхтамайман. Лекин бу яшайман дегани эмас. Ахир ухлаётганимда ҳам,
нафас оламан, аммо яшамайман-ку. Полли хола, “яшаш” деганда, истаган ишимни
қила олишимни назарда тутяпман. Кўчада ўйнаш, ичимда ўқиш, қояларга тирмашиб
чиқиш, Нэнси билан ёки боғда кекса жаноб Том билан гап сотиш, ёки уйлар ҳақида,
кеча мен ўтган ўша ажойиб кўчалар ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)