четверг, 30 апреля 2015 г.
понедельник, 27 апреля 2015 г.
вторник, 21 апреля 2015 г.
Фақирлик
Саида директорнинг қабулхонасида ярим соатча ўтирди. Ниҳоят, ичкаридаги одам, гапиними, ишиними, битириб хонадан чиқди. Котиба Саидага қараб ғалати кулимсиради-да, деди:
— Киришингиз мумкин.
Саида ўрнидан туриб кийимини тузатган бўлди-да, директор хонасининг эшигини аста тақиллатди. Ичкаридан эркак кишининг йўғон овози келди: “Киринг!”
среда, 15 апреля 2015 г.
“Поллианна”ни ўқиб...
Интернетда болалар учун
қизиқроқ фильмлар рўйхатини кўрганимда, кейин бошқа, ҳаётга ижобий қарашга
ундайдиган фильмлар рўйхатида ҳам кўзим тушганида, “Поллианна” деган фильмни
кўриш истаги туғилди. Фильмни топиб, кўрдим. Жуда яхши фильм, албатта. Фақат
болалар учун эмас. Катталар учун ҳам. Кейинроқ бу фильм Элинор Портернинг шу
номли асари асосида суратга олинганини билиб, асарни қидириб топдим. Ўқиб
чиқдим.
пятница, 10 апреля 2015 г.
Пиримқул Қодировни эслаб
Болалигимда биринчи ўқиган йирик насрий асарим Пиримқул
Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти
тасвирланган тарихий асарни мароқ билан ўқиганман (уни ўқишни менга адабиёт ўқитувчимиз
тавсия қилиб, китобни ҳам ўзи топиб берган эди). Шундан сўнг нафақат адибнинг
ижодига қизиқиш уйғонган, балки адабиётга бўлган меҳрим ҳам ортган. Ўқувчилик
йилларимда Пиримқул Қодировнинг яна қатор асарлари — “Авлодлар довони”, “Қора кўзлар”,
“Уч илдиз”, “Олмос камар” каби романларини, “Эрк” қиссасини ўқидим. Адиб қаламига
мансуб охирги ўқиган асарим “Она лочин видоси” бўлди.
четверг, 9 апреля 2015 г.
среда, 1 апреля 2015 г.
Бош оғриғи
Бу воқеани менга бир танишим
сўзлаб берди ва, агар жоиз топсам, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишимни
сўради.
“Ўсмирлик давримда бошим қаттиқ
оғрийдиган бўлиб қолди. Аввалига бунга ортиқча эътибор бермадим, дори ичиб
юрдим, ўтиб кетар деб ўйладим. Лекин бошим жуда қаттиқ оғрирди, чидаш қийин
бўларди. Шундан сўнг шифокор кўригига бормасам бўлмаслигини тушундим. Ҳар хил
текширувлардан ўтдим, таҳлиллар топширдим. Аммо ҳеч қандай касаллик чиқмади.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)