вторник, 9 мая 2023 г.

Хотинлар учун бахт дориси (ривоят)

 


Бир куни бир аёл дугонасининг ёнига келиб, шикоят қилди:

- Эрим уйга келиши билан менга ташланади: уришади, бақиради – бақир-чақиридан ҳеч қутулолмайман!

- Дугонажон, менда ажойиб суюқ дори бор. Уни менга бир танишим берган. Ўша дорини ичадиган аёлларнинг эрлари вазмин ва босиқ бўлиб қолишади. Сенга шишачага доридан қуйиб бераман. Уни қуйидагича истеъмол қилиш зарур: эринг тўполон қилишни бошлаши билан доридан бир ош қошиқ олиб, оғзингга сол, аммо ютиб юборма. Эринг тинчланиб олмагунча дорини оғзингда ушлаб тур. Тинчлангач, туфлаб ташла.

Аёл дорини олиб, уйга кетди.

Бир ҳафтадан сўнг дугонасини учратиб қолиб, унга мамнунлик билан маълум қилди:

- Раҳмат сенга! Ҳақ экансан: берган доринг эримга таъсир қилди! Уни оғзимга солишим билан эрим дарров тинчланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий