воскресенье, 2 февраля 2020 г.

Умр савдоси савдога айланяптими?

Интернет орқали Кореяда ишлаётган бир мактабдош танишим билан гаплашганимда, у ғалати гап айтиб қолди: “Ҳозир одамлар қизларини “упаковка” қилиб, чет элга жўнатиб юборишяпти”. Ундан бу гапининг изоҳини сўрасам, ҳозир ҳамма фарзандини иложи борича бойроқ жойга “жойлаш”, ҳатто эпини қилиб чет элда ишлайдиган йигитларга узатиш пайида бўлаётганини айтди.

вторник, 29 октября 2019 г.

Шарафли бурч


Бир куни мавлоно Алишер Навоий мулозимлари билан отда узоқ тоғ сайридан қайтиб келаётган эди. Йўл қабристон оралаб ўтар экан. Қабристонга юз қадамлар қолганда мавлоно отдан тушиб, бошини қуйи солиб йўлида давом этибди. Мулозимлари ҳам отдан тушиб, унинг ортидан эргашибдилар. Қабристондан анча узоқлашгандан кейин яна отларига миниб, йўлда давом этишибди.

Тамакининг “фойда”си


Савдогарлар бозорга биринчи марта тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата:
- Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди.

четверг, 24 мая 2018 г.

Пошшолик шўхликлари



“Боланг бўлса, шўх бўлсин, шўх бўлмаса, йўқ бўлсин”, дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, болалик – пошшолик даври ўзининг беғубор шўхликлари, беозор шумликлари билан қизиқ, севимли, соғинишли. Болалик деганда, кўз олдимизда дарров ўша – пошшолик давримизда қилган шўхликларимиз гавдаланиши бежиз эмас.

пятница, 18 мая 2018 г.

Тамаки ва алкоголнинг ҳалокатли зарари



Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи 2015 йилда тамаки ва алкоголь истеъмоли ўрганишни чақирадиган бошқа моддалар истеъмолидан кўра кўпроқ касалликка чалиниш, ногирон бўлиб қолиш ва эрта ўлишга сабаб бўлганини аниқлади. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, алкоголь ва тамаки бутун Ер аҳолиси орасида чорак миллиард йилдан кўпроқ соғлом умрнинг йўқолишига олиб келган.

Ёзда дам оласизми?



Ёзда кўпчилик таътилга чиқиб, денгиз бўйида ёки тоғ ёнбағирларида дам олишни орзу қилади. Аммо бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Кимдир дам олиш учун шунчаки истироҳат боғига бориб қўя қолса, кимдир ҳар доимгидек уй-рўзғор ишлари, тирикчилик ташвишлари билан банд бўлади. Айниқса, аёллар ёзда таътилга чиқишади-ю, банка ёпишга, гилам ювишга ва бошқа йил бўйи асраб қўйган ишларини битиришга киришишади.