среда, 26 октября 2016 г.

Кўнглим қордек оқ эмас-да...

Биринчи қор ёғди. Ёғди-ю, эриб кетди... Изи ҳам қолмади.
Оппоқ қор парчалари зумда ерга сингиб, эриб кетди.
Юракдаги ғуборлар ҳам шундай йўқ бўлиб кетса эди.
Кўнгилдаги доғлар ҳам шундай изсиз йўқолса эди. Қолмаса эди заррача изи.
Аммо менинг кўнглим бу қор парчалари сингари оқ эмас-да. Ғуборларга, гардларга, армону дардларга, аламларга тўлиб кетган-да.

пятница, 21 октября 2016 г.

“Спортчи энг аввало сабрли бўлиши керак”

Маълумки, республикамизда спорт соҳасига берилаётган катта эътибор ва яратилаётган имкониятлар кўпчилик спортчиларнинг ўсишига, ривожланиши, ўз устида ишлаб, кўплаб муваффақиятларга эришишига асос бўлмоқда. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам ватандошларимиз ишончини оқлаш, юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ана шундай спортчиларимиз орасида спортнинг армрестлинг тури билан шуғулланаётган Жасур Алиакберов бор. Ёш бўлишига қарамай, у кўплаб нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлишга улгурган.

пятница, 30 сентября 2016 г.

Бари бесамар эмас, шекилли

Одатда, ижтимоий тармоқларда нотаниш одамлардан личкадан келган хабарларни ўқимайман. “Салом”, “Қалайсиз?” қабилидаги хабарларга жавоб бергим йўқ, тўғриси. Яқинда шундай хабарларни ўчираётгандим, бир одамнинг ёзгани эътиборимни тортди. У менинг бундан 13 йил аввал “Ҳордиқ” газетасида босилган ҳикоямни ўқиган ва эслаб қолган экан.

среда, 21 сентября 2016 г.

Ифлос ин (ривоят)

Бир каптар доим инини ўзгартираверарди. Бу инлардан келадиган ёқимсиз, ўткир ҳидга чидаш унга жуда қийин эди.
У бу ҳақда доно, қари, тажрибали каптарга шикоят қиларди. У эса ҳасратларни жимгина тинглаб, бош ирғарди. Лекин бир куни каптар шундай деди:

среда, 17 августа 2016 г.

Электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими?

Ахборот технологиялари ва техника шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда қўлда мактуб ёзишга ҳеч кимнинг сабри чидамайди. Одамлар мулоқот учун уяли телефонда гаплашиш ёки смс-хабар жўнатишни, жуда бўлмаганда, электрон почта орқали хат ёзишни маъқул кўришади. Аммо электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими? Умуман ҳозирги даврда одамлар учун қай бири афзал?

среда, 10 августа 2016 г.

Севишганларда ҳаё қолмадими?

Сўнгги вақтларда айниқса катта ёшлилар Ғарб маданияти ёхуд турли хорижий фильмлар, Интернет ва ижтимоий тармоқлар таъсирида кўплаб қадриятларимизга путур етаётгани ҳақида ташвишланиб гапиришмоқда. Ана шундай қадриятлардан бири сифатида муҳаббат тилга олинмоқда. Бунда жон бор, албатта. Зеро, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Нега ёшлар бу покиза ҳиссиётни бу қадар пастга уриб, яланғочлаштириб юборишяпти? Бу ҳақда ёшларнинг ўзи қандай фикрда?