четверг, 11 марта 2021 г.

Селфига айланган ҳаёт

Селфи... Смартфон чиққандан бери селфи ишқибозларининг сони ортса ортяптики, асло камаймаяпти. Ўзини суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлашни хуш кўрувчилар сони бундан кейин ҳам камайиши гумон. Бу ҳар кимнинг шахсий иши, ишқибозлиги, албатта. Бироқ ҳамма нарсанинг ҳам меъёри бўлиши керак. Селфи ишқибозлари эса гоҳида меъёр тугул, ҳаётнинг нақадар қисқалигини, вақтни фақатгина смартфонда ўзини суратга олиб, ижтимоий тармоқлардаги “лайклар” сонини кузатиб боришдан иборат эмаслигини унутиб қўйишади. Аммо селфига айланган ҳаёт уларга нима беради?

среда, 10 марта 2021 г.

Қариндошларингизга оқибатлимисиз?

 Кейинги вақтларда вақт тиғизлиги, иш кўплигини баҳона қилиб, бир-биридан узоқлашиб кетаётган ҳамкасблар, яқинлар, қариндошлар кўплигини инкор қила олмаймиз. Аммо бунга чиндан ҳам вақт сабабми ёки одамлар ўртасида оқибатнинг кўтарилиб бораётганими? Балки ўзимиз одамгарчилик, оқибат деган қадриятларимизни унутиб қўяётгандирмиз? Балки одамларни оқибатсизликда айблашдан аввал ўзимизга ҳам бир қур назар ташлаб қўйишимиз керакдир?

пятница, 19 февраля 2021 г.

Сизни кўнглида асрайдиган дўстингиз борми?

Дўст билан обод уйинг,

Гар бўлса у вайрона ҳам,

Дўст қадам қўймас эса,

Вайронадир кошона ҳам.

Эркин ВОҲИДОВ

Бу дунёда дўстлик деган қадриятнинг ўрни ва аҳамияти жуда катта. Дўстлик бор экан, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ҳам бардавом ва абадий. Одамзод қариндошларини танлай олмайди, аммо дўстларини ўзи билиб, синаб танлайди. Шунинг учун ҳам дўстлик ришталари қариндошчилик ришталаридан ҳам устун ҳамда кучлироқ.

пятница, 12 февраля 2021 г.

Ота-она хизматини қилиш малолми?

 Ота-она беҳад бўлади хурсанд,

Фарзанди бўлолса муносиб фарзанд.

Муҳаммад Жавҳар Заминдор

 

Бошни фидо қилғил ато бошига,

Жисмни қил садқа ано қошиға.

Тун-кунингга айлагали нурфош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Алишер Навоий

четверг, 11 февраля 2021 г.

Китоб инсонга нима беради?

Китоб инсон дунёқарашини шакллантиришга, тафаккурини ўстиришга, маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Бироқ китобхонларнинг у ёки бу китобни ўқишдан мақсади турлича. Шундай экан, уларнинг китобдан оладигани ҳам фарқ қилади. Кимдир шунчаки вақтини ўтказиш, кимдир ўзини ақлли кўрсатиш, кимдир эса маънавий эҳтиёж сезгани учун китоб мутолаа қилади. Яна ким учундир учун китоб ижодий қувват, илҳом, руҳий лаззат, эстетик завқ беради. Яна ўйлаш, мушоҳада ва таҳлил қилишга ундайди, ҳаёт ва инсон ҳақида билмаганларини ўргатади.

понедельник, 28 декабря 2020 г.

Ахлат ороли катталашиб боряпти

 Жаҳон уммонидаги ахлат ороли улканлашиб, экологик фожиа даражасига етяпти. Бу нафақат одамзотга, балки, барча тирик жонларга хавф солади. Фанда фақатгина ахлатдан иборат улкан ороллар мавжудлиги ва улар биттагина эмаслиги аллақачон қайд этилган.