четверг, 12 октября 2017 г.

Ёғаётган ёмғир

Ёғаётган ёмғир,
Менга қулоқ сол,
Юрагим чарчади – дардларимни ол.
Бу вужуд ўзимга келмоқда малол,
Мен жуда чарчадим – дардларимни ол.

Теграмни ўради ҳасрат девори,
Кўкларга етмади қалбимнинг зори.
Ҳар лаҳза кўксимга ботмоқда армон,
Бемажол қолдирди дунё озори.

четверг, 25 мая 2017 г.

Шубҳа (ҳикоя)



— Унинг расмини олиб келдим, — пичирлади Зилола. — Кўрасанми?
Моҳира дугонасининг чақнаб турган кўзларига қараб кулиб юборди.
— Нега куласан? — Зилоланинг жаҳли чиқди.
— Ҳозирги аҳволингни кўрсанг, ўзинг ҳам кулардинг. Пичирлашингни қарагин. Ҳеч ким гапимизга қулоқ солаётгани йўқ-ку! Қани, чиқар расмингни.
Зилоланинг юзларига табассум ёйилди. Сумкачасидан қалин альбом чиқарди-да, ичидан авайлабгина битта суратни олиб узатди.
— Ўртадагиси. Қора костюм-шимда.

среда, 3 мая 2017 г.

Аёллар машинани яхши бошқаролмайдими?

Замон шиддат билан ўзгараётган, тараққиёт авжига чиққан бир даврда аёлларнинг эркаклар билан тенгма-тенг меҳнат ва ижод қилиши, илм билан шуғулланиши, энг юқори амалларни эгаллаши ҳеч кимни ҳайратга солмайди. Шу аснода кўчада автомобилини бошқариб юрган аёллар ҳам янгилик бўлмай қолди. Аммо негадир ҳалигача бу борада қарама-қарши фикрлар мавжуд. Кимдир ёқласа, кимдир аёллар машинани яхши ҳайдай олмайди деган фикрга ёпишиб олган.

вторник, 18 апреля 2017 г.

Кексалар ўзини ортиқча юк деб билса...

Поликлиникада навбат кутиб турибман. Ўрта ёшлардаги эркак кампирни бошлаб келди. Айтишича, кампир 90 ёшда. Эркак унинг учун ўтиришига курси кўтариб келди. Кампир навбат кутиб чарчаб қолмасин деб. Кекса аёлнинг юзига қарадим-у, ғалати бўлиб кетдим. Беихтиёр кўзларимга ёш келди. Кампирнинг кўзларида ҳам ёш бор эди.

четверг, 30 марта 2017 г.

Бахтиёр инсон бўлишни истасанг (фикрлар)



* Бахтиёр инсон бўлишни истасанг, хотирангни ковлаштирма.
* Ишонинг, токи онангиз бор экан, сиз бахтлисиз. Дунёнинг ҳеч бир хазинаси, ҳеч қандай ҳашамат ва ҳеч бир инсон унинг ўрнини босолмайди.
* Фикрлар - яхши кайфиятингиз сабабчиси. Кайфиятингиз яхши бўлишини истасангиз, энг аввало фикрларингизни "тозалаб" олинг.
* Ўч олишнинг хотирадан ўчириб ташлашдан яхшироқ йўли йўқ.

вторник, 14 марта 2017 г.

Сўкмай гапиришнинг иложи йўқми?



Одамлар, айниқса, эркаклар, ўсмирлару йигитларнинг ўзаро гапларини эшитиб, беихтиёр хижолат тортасиз. Чунки айримлар эшитганда юз қизарадиган гапларни ҳуда-беҳуда қўллаб, ҳар иккита сўзнинг орасида ишлатади. Бундай гапларни гапириш тугул эшитишга ҳам уялади одам. Аммо негадир ўша гапираётганларнинг кўзларида уят-пуятдан асар кўринмайди. Ваҳоланки, сўзлашиш одобидан бохабар ахлоқли одамлар бундай хунук қилиқларни ўзларига ҳеч қачон муносиб кўрмайдилар.